Олмалиқда юк машинаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 5 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида БелАЗ русумли автосамосвал ёниб кетди. Ҳолат юзасидан “Олмалиқ” кон-металлургия комбинати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса тахминан соат 6:15 да содир бўлган. 2017 йилда ишлаб чиқарилган БелАЗ-75131 русумли юк автомобилининг (юк кўтариш қуввати 130 тонна) двигатель қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан. Транспорт Технологик транспорт бошқармасининг 3-сонли транспорт заводига қарашли бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жабрланмаган. Ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган. Ушбу ҳодиса юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида юк автомобили ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин БелАЗ “Олмалиқ”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг