Олмалиқда ёш қиз 16-қаватдан ўзини ташлаб ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Июнь
18474Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлади.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамситдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.
"Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади", дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишсизликдан сиқилган 45 ёшли эркак ўзини Тошкентдаги кўприкдан ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.