Олмалиқда солиқчилар сотувчи аёлларни судраб, буюмини тортиб олди. ДСҚ раиси халқдан кечирим сўради (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда бир нечта эркак кўчада буюм сотувчи аёлларнинг товарларини ер билан битта қилиб, уларнинг ўзини судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолатни тасвирга олган фуқаро аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уринган шахслар солиқчилар эканини бот-бот такрорлаган.

Ҳолатдан ойдинлашадики, солиқчилар кўчада сотувчилик қилаётган аёлларнинг буюмларини тортиб олиб, машинага юклашга уринган.

 

 

 

 

“Уйимда нон қолмади, бер нарсаларимни”, дея дод солган аёллардан бири. Бунга жавобан эркаклардан бири «бу ер бозор эмас”лигини айтган.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев видеодаги ҳолат юзасидан муносабатини билдириб, видеомурожаат йўллади.

“Куни кеча Олмалиқ шаҳрида бўлган нохуш ҳодиса жуда уятли, шаънимиз, солиқ хизматининг вазифаларига тўғри келмайдиган ҳодиса юз берган. Ўзим шахсан ваъда бераман. Самарқандда хизмат сафаридан қайтиб боришим билан Олмалиқда ҳодиса юз берган жойга етиб бораман. Аммо буни кутмасдан ҳодисада ўзини ноўрин тутган ва хизмат вазифасини нотўғри бажарган ходимларга тегишли жазо чоралари кўрилади. Бу бизга ярашмайди. Солиқ органлари кучишлатар идора эмас, балки тадбиркорларга кўмакчи бўладиган идора. Бундай аянчли ҳолатлар юз беряпти ва  биз буни илдизи билан юлиб ташлашимиз керак бўлади. Кўрилган чоралар ҳақида маълумот берамиз. Ман бу ҳолат юз бергани учун ҳурматли фуқароларимиз ва халқимиздан мана шундай ходимларимиз борлиги учун узр сўрайман”, деган Шерзод Кудбиев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Кудбиев

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг