Олмалиқда ишчиларни том босиб қолиши бўйича қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ кон металлургия комбинати (ОКМК)даги 3-мисни бойитиш фабрикаси (МОФ-3) қурилишида қурувчиларни том босиб қолгани ва уларнинг 3 нафари ҳалок бўлиб, 20 га яқин ходим оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди. 

Ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдириб, содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ва жабрланувчилар ҳақида батафсил маълумот берди.

Аниқланишича, республикамизда бир неча кундан бери давом этаётган совуқ об-ҳаво, тоғли ҳудудларда кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаган.

Оқибатда, уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, об-ҳавонинг кескинлашуви ва қалин қор ёғиши оқибатида Олмалиқ шаҳридаги “Қўқон бозорида” ҳам савдо "навес"и қулаши ҳолати юз берган. Жабрланганлар йўқ.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзбекистонликларни қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлишга чақирган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ФВВ ОКМК том босиб қолиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг