Олмалиқда икки нафар ўқувчи қизни уриб юборган Damas ҳайдовчиси 6 йилга қамалди
3-саҳифа
−
26 Июль 2023
6330Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Damas автомашинасида икки нафар ўқувчи қизни уриб юборганди. Оқибатда қизларнинг бири вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби маълум қилди.
Шу йилнинг 24 июль куни Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг сайёр мажлисида судланувчи 2004 йилда туғилган С.Х. га оид жиноят иши кўриб чиқилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, С.Х. Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, жазони манзил-колонияларида ўташ белгиланган.
Жиноят кодексининг 55-моддасига кўра судланувчининг айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, уни биринчи марта жиноят содир қилгани, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 56-моддасига кўра судланувчининг айбини оғирлаштирувчи ҳолат аниқланмаган.
Жазо тайинлашда суд содир этилган жиноятнинг эҳтиётсизлик оқибатида содир этилгани, жиноят оқибатида бир қиз вафот этгани, иккинчи қиз ўртача оғир тан жароҳати олганини, судланувчининг шахсини, ёшлигини, ҳали уйланмаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарар қопланмаганини инобатга олган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакилларига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь