Олмалиқда боғча тарбиячиси болани калтаклади
3-саҳифа
−
17 Июль 4861 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда боғчалардан бирида кичик ёшдаги болага нисбатан шафқатсиз тарзда тан жароҳати етказилгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
.jpg)
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 июль куни Тошкент вилоятида содир этилган. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси Қ.Г. шу боғчанинг тарбияланувчиси, вояга етмаган 2 ёшли O.M.ни калтаклаган. Оқибатда боланинг чап юз қисмига жароҳат етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган О.М.га нисбатан етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган “Жажжи ниҳоллар” нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси ва услубчиси 2 ёшли болани 3 кун давомида қийнаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь