Олмалиқда 3700 хонадон газсиз қолди
Ўзбекистон
−
03 Октябрь 2019 5471 1 дақиқа
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 3713 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкентгаз” ҳудудий филиали тасарруфидаги “Олмалиқ шаҳар газ таъминоти” участкаси хабар берди.
Бугун, 3 октябрь куни эрталаб соат 8:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳри, Машъал кўчаси 17-хонадонда электр қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин таъсирида хавфли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 3713 та хонадонда табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Қайд этиишиа, барча фавқулодда ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти тикланади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь