Олма-отада икки ёшли бола коронавирусдан шифо топди

Олам

image

Бугун, 1 апрель куни Олма-отада коронавирус инфекциясидан соғайган 10 нафар бемор шифохонадан чиқарилди. Уларнинг орасида 2 ёшлик бола ҳам бор.

Маълум қилинишича, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида даволанган битта бола ва иккита катта ёшдаги беморга жавоб берилган. Олма-ота соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, беморлар 14 кунлик уй карантинида бўлишади.

Таъкидланишича, беморларнинг икки нафари жорий йилнинг 13 март куни Берлин-Минск-Олма-ота чартер рейс билан Олма-отага етиб келишган. Аэропортдаги текширувлар вақтида уларда коронавирус аниқланган. Айни самолётда бўлганларнинг яна 7 нафарида коронавирус аниқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 372 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 нафари вафот этган, 26 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олма-ота Коронавирус

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг