Олий суд “UzAutoMotors” ва МҚКҚ иши бўйича изоҳ берди

Жамият

image
“UzAutoMotors”нинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади – Кушербоев north_east

“UzAutoMotors”нинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади – Кушербоев

БП “UzAutoMotors”га нисбатан жиноят иши қўзғамади north_east

БП “UzAutoMotors”га нисбатан жиноят иши қўзғамади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 октябрида Тошкент шаҳар маъмурий судининг “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Бу қарор қатор оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқароларнинг кенг бахс-мунозараларига, эътирозларига сабаб бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур иш юзасидан расмий маълумот берди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors” АЖнинг рақобат ва соҳа қонунчилиги талабларига риоя этилиши, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархининг шаклланишини ва нарх қўлланилиши асослиги юзасидан текшириш ўтказиб, текширишни натижасини махсус комиссияда кўриб чиқилган.

2020 йил 19 августда Махсус комиссия “UzAutoMotors” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва “Товарлар (ишлар, хизматлар) тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилган деб топиб:

•    асоссиз киритилган ҳаражатларни автомобиллар чакана нархидан чегириш, асоссиз олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиш;

•    енгил автомобилларни сотиш бўйича келгусида тузиладиган шартномаларни асоссиз ҳаражатларни чегириш орқали шакллантирилган нархлар асосида ёки жамиятнинг маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоиздан кам бўлмаган даражада ва таннархдан асоссиз ҳаражатларни камайтиришни инобатга олган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш;

•    енгил автомобилларни истеъмолчиларга истеъмолчилар навбатини инобатга олмаган ҳолда реализация қилинишини тўхтатиш ва бошқа мажбуриятлар юклатилган.

2020 йил 17 сентябрь куни “UzAutoMotors” АЖ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг ушбу қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят билан судга мурожаат қилган.

“UzAutoMotors” АЖ нинг шикояти Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан бир неча суд мажлисларида тарафлар вакилларининг барча кўрсатмалари ва важлари тингланиб, тақдим этилган далиллари муҳокама қилиниб, 2020 йил 30 октябрь куни қаноатлантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топилган.

Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилингандан сўнг тарафларга қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари тушунтирилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 200-моддаси (апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи) нинг 1-қисмига кўра, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида берилиши мумкин.

Ҳозирги кунга қадар тарафлар ва прокурор томонидан суднинг юқоридаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти ёки протести берилмаган.

Апелляция шикояти ёки протести берилганда шикоят юқори инстанцияда мазмунан кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAutoMotors

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг