Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzautoMotors`га нисбатан иш қўзғади
Жамият
−
29 Июль 2020
20200Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Монополияга қарши курашиш қўмитасига UzautoMotors АЖнинг қонунга риоя қилаётгани юзасидан маълумот бериши талаб қилиб сўров киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўп ўтмай UzautoMotors АЖна нисбатан текширув ўтказилганини маълум қилди.
Текширув Ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва ОАВ орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида ўтказилган.
Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, UzautoMotors АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Қайд этилишича, UzautoMotors АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
LiveБарчаси