Олий суд қарори АҚШни 150 йил ортга улоқтирди – Байден

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 24 июнь куни АҚШ Олий судининг аборт қилиш конституциявий ҳуқуқини олиб ташлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Америка раҳбарининг айтишича, бу ҳаракат мамлакатни 150 йил орқага қайтарди.

“Суд 1800-йилларга бориб тақаладиган абортни жиноят деб ҳисоблайдиган штат қонунларини ишлаб чиқди. Суд Американи том маънода 150 йил орқага қайтарди. Бу мамлакат учун қайғули кун, аммо бу кураш тугаган дегани эмас”, деган Оқ уй раҳбари матбуот анжуманида.

Америка Қўшма Штатлари Президентининг сўзларига кўра, аёллар “ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. 

“Очиғини айтайлик – бу мамлакатда аёлларнинг саломатлиги ва ҳаёти энди хавф остида”, дея қўшимча қилган у.

АҚШ Олий суди 1973 йилда конституциявий кафолатланган аборт ҳуқуқини ўрнатган машҳур "Роу Уэйдга қарши" иши бўйича қарорни бекор қилди. Олий суднинг 9 аъзосидан олти нафари аборт қилиш ҳуқуқини кафолатланганлар рўйхатидан чиқариб ташлаш учун овоз берган.

Шу билан бирга, Олий суд абортга рухсат бериш масаласини штатларнинг ихтиёрига қолдирган.

1973 йилдаги АҚШ Олий суди “Роу Уэйдга қарши” иши бўйича қарор қабул қилган, унга кўра ҳомилада ҳаётий белгилар шаклланмагунча, давлат аёлнинг аборт қилишига тўсқинлик қила олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Олий суд қароридан кейин маҳкама олдида асосан аёллардан иборат норозилик намойиши ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден аборт

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг