Олий суд Бош вазирга очилган жиноят ишини қайта кўриб чиқди
Олам
−
19 Октябрь 2020
19002Қирғизистон Республикаси Олий Суди мамлакат Бош вазири – вақтинча Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаровга нисбатан очилган жиноятни кўриб чиқди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Садир Жапаровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жорий йилнинг 16 октябрь куни судга юборилган эди. Судда Садир Жапаров устидан 2012 йилда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга уринишда айбланиб очилган иш бўйича янги ҳолатлар қайта кўриб чиқилган.
“Садир Жапаров жиноят таркиби йўқлиги учун оқланди. У билан бирга депутат Талант Мамитов ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ҳам оқланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров, Талант Мамитов ва Камчибек Ташиев ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга урингани учун судланган.
Маълумот ўрнида, Садир Жапаров жорий йилнинг 14 октябрь куни парламент томонидан Бош вазир лавозимига тасдиқланди. 2017 йилдан Президент лавозимида ишлаб келаётган Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиши ортидан, Садир Жапаров вақтинча Президент ваколатларини гарданига олди.
Жапаров иши
2018 йилда суд собиқ депутат Садир Жапаровни 2013 йилдаги Қоракўл шаҳри ва Саруу қишлоғида бўлиб ўтган митингда молиялаштиришда айбдор деб топди.
Суд, ўшанда Жапаров намойишчиларни назорат қилган ва уларга ўша пайтдаги Иссиқкўл губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш тўғрисида буйруқ берган деб ҳисоблаган. У 11,5 йилга умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан озодликдан маҳрум этилди. Кейинчалик Олий суд ушбу муддатни бир ярим йилга қисқартирди.
Жорий йилнинг 4 котябрь куни ўтказилган парламент сайловидан кейин бошланган намойишлар фонида 5 октябрь куни Жапаров колониядан озод қилинди. У билан бирга собиқ Арезидент Алмазбек Атамбоев, собиқ Бош вазир Сапар Исаков ва Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам озод этилди.
LiveБарчаси