Бош вазирга қарши жиноий иш қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди
Олам
−
17 Октябрь 2020
15151Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Садир Жапаровга қарши жиноий иш қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Матбуот анжуманида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев айтиб ўтди.
“Жапаровга қарши жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилади”, дейди у.
Аввалроқ, Жапаров депутатларнинг саволларига жавоб берар экан, унинг жиноий иши судга қайта кўриб чиқиш учун юборилганлигини таъкидлаган эди.
Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилда Қоракўл вилоят марказида бўлиб ўтган митингда у ва унинг тарафдорлари ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили Эмилбек Каптагаевни зўрлик билан қўлга олган. Унга қарши жиноий иш қўзғатилгандан сўнг, Жапаров Қирғизистонни тарк этган, у 2017 йил март ойида республикага ихтиёрий равишда қайтиб келган ва дарҳол ҳибсга олинган. 2017 йил август ойида Жапаров гаровга олинганлиги учун 11,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Жорий йилнинг 4 октябрь куни ўтган парламент сайловларидан кейин бошланган намойишлар фонида Садир Жапаров ҳам ҳисбдан озод қилинди ва Бош вазирликка номзоди илгари сурилди. Узоқ тортишувлардан кейин Жапаров номзоди қонунан Бош вазир лавозимига тасдиқланди. Жапаров Президент Жээнбековдан истеъфосини талаб қилди. Шу тариқа у кейинги сайловларга қадар Президент ваколатларига эга чиқди.
LiveБарчаси