Олимпия шаҳарчасида яшовчи спортчиларда коронавирус аниқланди

Спорт

image

Токиодаги Олимпия шаҳарчасида яшовчи икки хорижлик спортчида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитасининг сайтида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган. Бироқ спортчиларнинг шахси маълум қилинмаган.

Бундан ташқари, ҳужжатда айтилишича, бугун, 18 июль куни инфекция Олимпия шаҳарчасида яшамайдиган бир нафар спортчи, ОАВ ходими, хизматчи, шунингдек, мусобақага алоқадор бўлган яна беш кишида аниқланган. Уларнинг ҳеч бири Япония фуқаролари эмас.

Ташкилий қўмита 17 июль куни Олимпия шаҳарчаси ҳудудида коронавирус аниқланган биринчи ҳолат тўғрисида хабар берди. 

“Kyodo” агентлиги хабарига кўра, Токио-2020 ташкилий қўмитасининг мусобақа билан боғлиқ вакили ва Олимпия шаҳарчасида инфекция мавжудлиги тасдиқланган иккала спортчи ҳам бир мамлакат фуқаролари. Бундан ташқари, бир спорт турида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабабли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва жорий йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Ташкилотчилар турнирни хорижлик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди, ҳатто маҳаллий томошабинларнинг ҳам Япониянинг олтита префектурасида, шу жумладан Токиода бўлиб ўтадиган тадбирларга киришларига рухсат берилмайди.

Аввалроқ, жорий йил 12 июлдан бошлаб, Токиода эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли фавқулодда режим яна кучга кириб, у 22 августга қадар давом этиши ҳақида хабар берилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Токио-2020 Коронавирус Олимпиада-2020 Олимпия шаҳарчаси

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made