Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров ноқонуний ов учун жазоланадими?

Спорт

image

Бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров ўзининг Instagram саҳифасига ҳамроҳлари билан овда иштирок этиб, қашқалдоқларни отгани акс этган видеоларни жойлади. Ҳолат жамоатчиликнинг қизғин муносабатига сабаб бўлди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда овчилик қилиш учун овчилар уюшмасидан рўйхатдан ўтиш лозим. Ғойибназаровда ов қилиш учун рухсатнома борлиги ҳозирча номаълум.

Qalampir.uz Давлат экология қўмитаси билан боғланганида, қўмита ҳолат бўйича суриштирув ишларини амалга ошираётганини маълум қилди.

Маълумот учун, қашқалдоқ турнасимонлар туркуми сувмошаклар оиласига мансуб қуш ҳисобланади. Қашқалдоқлар Европа, Осиё, Шимолий Африка ва Австралия, шунингдек, Россиянинг ўрта ва жанубий минтақаларида кенг тарқалган. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ҳам учрайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks G'oyibnazarov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг