Давлат экология қўмитаси Ғойибназаров иши бўйича муносабат билдирди
Спорт
−
10 Январь 2023
16708Ижтимоий тармоқларда Рио Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаровнинг овда экани акс этган видео ва суратлар тарқалганди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб борганини маълум қилди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 30 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Сирдарё соҳилида фуқаро Х.У. томонидан қушлар овланган. Ушбу овда спортчи Ф. Ғойибназаров ҳам иштирок этгани ва ўлжалар билан бевосита биргаликда видео ҳамда расмга тушгани ўз тасдиғини топди.
Ўрганишлар давомида овни амалга оширган фуқаро Х.У.нинг ов қилишга тегишли ҳужжатлари мавжудлиги, у овчилик жамиятидан рўйхатдан ўтганлиги аниқланган.
“Бироқ у ов жараёнида белгиланган меъёрларга амал қилмаган ҳолда ов қилиш қоидаларини қўпол тарзда бузганлиги ва бу билан табиатга зарар етказганлиги маълум бўлди”, дейилади қўмита хабарида.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан жарима ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга белгиланган тартибда топширилган.
Шунингдек, вазият юзасидан барча иштирокчилардан бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида тушунтириш хатлари олиниб, профилактик суҳбат ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь