Олимлар Ернинг эҳтимолий “эгизаки”ни топди
Бу қизиқ
−
02 Июнь
34160Япониялик олимлар Ернинг “эгизаки” ёки унинг “ёвуз эгизаки” бўлиб чиқиши мумкин бўлган янги экзосайёрани топди. Бу ҳақда “The Astrophysical Journal Letters” нашри хабар берди.
Венера ва Марсни кўпинча Ернинг “ёвуз эгизаклари” деб аташади, чунки улар ҳажми ва таркиби ўхшаш, лекин ҳаёт учун мос эмас. 1990 йиллардан буён Қуёш тизимидан ташқарида 5500 дан ортиқ сайёралар топилди. Уларнинг аксарияти Ердан юзлаб ёруғлик йили узоқликда жойлашганлиги сабабли уларни ўрганиш қийин.
Қайд этилишича, янги тадқиқотда олимлар NASA'нинг TESS космик телескопи ва Япония Миллий астрономик обсерваториясининг Subaru телескопи маълумотларидан фойдаланган ҳолда янги Gliese 12 B сайёрасини топиб, тавсифлаган. Gliese 12 B Қуёш тизимидан атиги 40 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Бу уни келажакдаги 30 метрлик телескоплар ёрдамида ўрганиш имконини беради.
Айни пайтда олимлар янги сайёрада бир йил 12,8 кун давом этишини билади. Унинг радиуси Ерникидан 4% камроқ. Gliese 12 B ўз юлдузидан Ерга нисбатан 1,6 баравар кўпроқ нурланиш олади. Ушбу кўрсаткичга кўра, янги экзосайёра Венерага яқин. Шу сабабли, эҳтимол, унда ҳаёт йўқ. Бироқ, олимлар келажакда Gliese 12 B юзасида суюқ сув топиш имкониятини истисно қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойнинг “Чанъэ-6” зондининг қўниш ва учиш модули тупроқ йиғиш миссияси доирасида Ойнинг нариги томонига муваффақиятли қўнгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси