Олимлар коронавирус максимум қайси ҳароратда йўқ бўлишини аниқлади
Олам
−
17 Апрель 2020
50033Прованс университетининг француз олимлари гуруҳи коронавирус 92 даража иссиқликка тушганда 15 дақиқа ичида тўлиқ нобуд бўлишини аниқлади. Мутахассисларнинг хулосалари илмий материалларни нашр этадиган bioRxiv ресурсида эълон қилинган.
Тадқиқотчилар тажриба давомида коронавирусни бир соат давомида 60 даражага қиздиришди. Шундан сўнг ҳам коронавируснинг баъзи штаммлари кўпайиш хусусиятини сақлаб қолиши мумкинлиги аниқланди. 60 даражага қадар қиздириш беморнинг таҳлиллари ўрганиладиган кўпгина лабораторияларда ишлатиладиган стандарт протокол ҳисобланади. 15 дақиқа давомида 92 даражага қиздирилгандан сўнг, коронавирус тўлиқ йўқ қилишга эришилган.
Француз олимлари эксперимент учун Германиядан келган бемордан олинган коронавирус штами юқтирилган Африкадаги яшил маймун буйрак ҳужайраларидан фойдаланишди. Инфекцияланган ҳужайралар иккита синов найчаларига жойлаштирилди - бири тоза муҳит билан, иккинчиси ҳайвонларнинг стерил бўлмаган оқсиллари билан.
Иситишнинг стандарт тартиб-қоидаларидан сўнг, тоза муҳитда вирус штаммлари тўлиқ йўқ қилинди, аммо уларнинг баъзилари стерил бўлмаган намуналарда сақланиб қолди. Тадқиқотчилар стандарт вирусларни зарарсизлантириш протоколи паст вирусли намуналарни йўқ қилиш учун етарли бўлишини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси