Олимлар Қирғизистонда кучли зилзилалар бўлишини прогноз қилмоқда

Олам

image

Қирғизистон олимлари кучли зилзилалар бўлиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида сўз очди.

Унинг айтишича, мутахассислар ўрганилиши керак бўлган хавфли ҳудудларни аниқлаган. Сейсмологлар тектоник ёриқларни ҳам ўрганади.

"Ҳар йили мамлакатимизда 13 мингга яқин ер силкинишлари қайд этилади. Шунинг учун уй-жой қурилиши устидан назоратни ва мониторингни камайтирмаслик керак", дейди Жапаров.

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, сўнгги 150 йил ичида Қирғизистонда 7 ва ундан юқори магнитудали ўндан ортиқ зилзила содир бўлган. Улар Кемин, Сари-Қамиш, Олойда рўй берган.

“Дунёда ҳар доим зилзилалар бўлади. Масалан, 2 апрель куни дунё бўйлаб 24 соат ичида 828 та зилзила содир бўлди. Охирги етти кун ичида 6892 та зилзила содир бўлди”, дейди у.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси раҳбари қурилишда энг замонавий технологияларни қўллаш, биноларнинг сейсмик чидамлилигини текширишни долзарб деб ҳисоблашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 апрель куни Тошкент вақти билан 03:43 да Қирғизистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлганди. Унинг кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида 2 балли тарзда сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон зилзила Оқилбек Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг