Олимлар AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

Олам

image

Германия ва Норвегиялик бир-биридан мустақил икки гуруҳ олимлар тадқиқотлар ўтказиб, AstraZeneca инглиз-швед фармацевтика компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси тромбоз келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлади.

Олимлар тромбоз ва тромбоэмболия шаклланишини организмнинг кам ҳолатда учрайдиган реакцияси билан боғлашди.

Эмлашдан кейин вакцина тромбоцитлар билан ўзаро алоқада бўлган антитаналарни яратишга сабаб бўлган отоиммун реакцияга сабаб бўлади.

Мутахассислар нима учун бундай бўлиши ҳақида аниқ тўхтамга келмаган.

Улар эмлаш пайтида ножўя таъсирларнинг намоён бўлиши фақат махсус қон текширувидан сўнг аниқланиши мумкинлигини таъкидлаган.

"Вакцинадан бошқа ҳеч нарса одамларда нима учун бундай реакция пайдо бўлаётганини тушунтириб бера олмайди", деган тадқиқот иштирокчиси Норвегиядаги гематология профессори Пол Андре Хольм. Германиянинг Грайфсвальд университети ҳам норвегиялик ҳамкасбларининг хулосаларини тасдиқлаган.

Тананинг эмлашга бўлган хавфли реакцияси аломатлари орасида немис олимлари бош оғриғи, бош айланиши ва кўриш қобилиятининг бузилишини санаб ўтган.

Маълумот учун, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилиб, баъзиларнинг вафот этиши ортидан Европанинг қатор ривожланган давлатлари препаратни қўллашни тўхтатиб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олди. Мамлакат жами 2,6 млн доза шундай вакцина олиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг