Олдин ҳам шу пуллар бор эди, 26 йил ҳеч нарса бўлмади-ку — Наманган вилояти ҳокими

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда Президентнинг ташаббуси билан қилинаётган ижобий ишлар ижтимоий тармоқларда оддий ҳол сифатида қабул қилинади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманининг “Балиқкўл”ида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда айтиб ўтди.

Шавкатжон Абдураззоқовнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтишича, иши юришмаётганларнинг ҳаммаси бекорчи, бефойда хабарлар билан миясини тўлдириб олган, ижтимоий тармоқларда танқидлар кўпаймоқда.

“Бир бетини ювмаган чиқиб, бир балолар деб, чет элдан мурожаат қилса, 1 минг 400 қанчадир изоҳ бўлади. Бу ёқда давлатимиздаги қилинаётган ишлар ва Президентимизнинг ташаббуслари билан қилинаётган ишларни ҳамма оддий ҳолат сифатида қабул қилади, олдин ҳам шу пуллар бўлган, 26 йил ҳеч нарса бўлмади-ку, 5 йилда қанча ўзгариш. Ҳаммаёқ очиқ бўлиб кетганидан сўнг айрим одамлар осмондаги ойни талаб қилишни бошлади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдураззоқов айрим ижтимоий тармоқларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб ва газета ўқишга ўтказиш кераклигини айтганди.

“Бир балоларни блоклади, деб шовқин қилишяпти. Аслида, уларни бир ойга блоклаб, ҳаммани китоб ва газета ўқишга ўтказиш керак. Бемаза хабарлар одамларни “давление” қиляпти. Ёшларни китоб билан, ота-онаси билан гаплашишга ўргатиш керак. Қайси ёш ота-онасининг олдига бориб, бир соат гаплашиб ўтира олади? Лекин, интернетда 2 соат, ярим кун, бир кунлаб қолиб кетади. Шунинг учун, ёшларимиз интернетда ўтиришдан кўра кўпроқ китоб ўқиши керак”, деганди ҳоким.

Жорий йилнинг 2 июлидан Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте”га кириш чекланди. Аввалроқ Ўзбекистон юқоридаги компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича талабномалар юборганди

Шундан сўнг, ушбу воқеа бошқа ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлди. Чекловларга депутатлар ҳам жим қараб тургани йўқ. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев оммабоп ижтимоий тармоқларнинг блокланишига муносабат билдириб, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни фойдасиз деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг