Олаф Шольц Ўзбекистонга келади
Жамият
−
03 Сентябрь
13162Германия федерал канцлери Олаф Шольц сентябрь ойининг ўрталарида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ташриф давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишдаги масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил май ойидаги Германияга ташрифи давомида Олаф Шольц билан музокаралар ўтказганди. 2023 йил сентябрь ойида Берлинда Олаф Шольц раислигида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, саммити доирасида Мирзиёев Шольц билан музокара ўтказган ва уни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилганди.
LiveБарчаси