Охирги 10 йилликнинг энг қонхўр қотилларидан бири вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Францияда сўнгги ўн йилликларнинг энг қонхўр қотилларидан бири Мишель Фурнирэ вафот этди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берган.  

"Арденналик маньяк" лақаби билан танилган Фурнирэ 2008 йил май ойида рафиқаси билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 

У 1987-2003 йилларда Франция ва Бельгияда камида етти қиз ва аёлнинг қотиллигида айбдор деб топилган. 

Телеканал маълумотларига кўра, жиноятчи ўзи билан кўплаб сирларни олиб кетди — энди полиция 2003 йилда уйидан чиқиб, қайтиб келмаган 9 ёшли қизчанинг қолдиқларини топишга уринмоқда 

Фурнирэ бу қотиллиги ҳақида бир йилча олдин айтиб берган. Жиноятчининг соғлиғи жасадни қидиришга имкон бермаган. 

Қотилнинг пухта схемаси бўлган — у рафиқаси билан бирга қурбонлардан йўл кўрсатишини сўраган ва уларни машинага таклиф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция қотил

Баҳолаганлар

1417

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг