Оқ уйнинг бошқарувчиси ўзгарди
Олам
−
07 Март 2020
4677АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уй аппаратининг янги раҳбарини тайинлади. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу лавозимни конгрессмен Марк Медоус эгаллайди.
“Мен конгрессмен Марк Медоус Оқ уйни бошқаришини эълон қилишдан мамнунман. Мен Марк билан узоқ вақтдан бери танишман ва ишлаганман. Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши”, деб ёзган Трамп.
Aмерика раҳбари, шунингдек, Оқ уй аппарати раҳбари вазифасини бажарувчи Мик Малвейнга қилган иши учун миннатдорчилик билдирди ва у AҚШнинг Шимолий Ирландия бўйича махсус вакили лавозимида иш бошлашини маълум қилди.
LiveБарчаси