Оқ уй Трампни Нобель мукофотига номзод сифатида эълон қилди
Олам
−
13 Август 2025 1988 2 дақиқа
Оқ уй АҚШ Президенти Дональд Трамп номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурди. Бу ҳақда кеча, 12 август куни идоранинг расмий Instagram саҳифасида эълон қилинди.
“Президент Дональд Трамп – тинчлик Президенти”, дейилади эълон матнида.
Қайд этилишича, жаҳон ҳамжамияти Трампнинг Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишини қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, унинг номзодини қўллаб-қувватлаганлар рўйхати ҳам эълон қилинди:
- Арманистон Бош вазири Никол Пашинян;
- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев;
- Камбоджа Бош вазири Хун Манет;
- Габон Президенти Брис Олиги Нгема;
- Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху;
- Руанда Ташқи ишлар вазири Оливе Ндуҳирахе;
- Покистон ҳукумати.
Маълумот учун, бунгача Камбоджа Бош вазири АҚШ Президенти Дональд Трамп номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари суриш ҳақидаги расмий хатни Норвегия Нобель қўмитасига юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Дональд Трампни Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ниятида эканини маълум қилганди. Ундан олдинроқ эса икки давлат етакчиси АҚШ воситачилигида Дональд Трамп билан учрашув чоғида кўп йиллик можаролардан сўнг икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантирувчи ва уларни ўзаро муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга олиб келадиган тинчлик битимини имзолаганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 10 май куни АҚШ воситачилигида Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари бир неча кун давомида ракета зарбаларини алмашгандан сўнг ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни бошлашга келишиб олганди. Шундан сўнг Исломобод Трампни Тинчлик бўйича Нобель мукофотига расман тавсия қилиб, унинг “қатъий дипломатик аралашуви ва асосий раҳбариятини” олқишлади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025