Оқ уй Байден интизорлик билан кутаётган ташриф ҳақида маълумот берди
Олам
−
03 Апрель 2021
9001АҚШ Президенти Жо Байден ва Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга жорий йилнинг 16 апрель куни Вашингтонда учрашади. Ушбу хабар Америка маъмурияти томонидан тасдиқланди.
"Президент Байден 16 апрель куни Оқ уйда Япония Бош вазири Сугани кутиб олишни интиқлик билан кутмоқда", деган Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки.
Байден ва Суга ўртасидаги музокаралар санасини бундан аввал Япония Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Кацунобу Като эълон қилган.
Вашингтонга боришдан олдин Суга коронавирусга қарши эмланади.
Музокаралар давомида томонлар Хитой, Шимолий Корея, иқлим ўзгариши муаммолари ва икки томонлама стратегик иттифоқни муҳокама қилиши кутилмоқда.