Оқ уй аппаратига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
Олам
−
08 Ноябрь
5778АҚШ сайловларида ғолиб бўлган президент Дональд Трамп Оқ уйга қайтганида сайлов компанияси менежери Сьюзан Уайлс янги маъмуриятнинг штаб бошлиғи бўлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Сьюзан Уайлс менга Америка тарихидаги энг катта сиёсий ғалабалардан бирига эришишга ёрдам берди ва менинг 2016 ва 2020 йилги муваффақиятли компанияларимнинг ажралмас қисми бўлди”, деди Трамп.
Шунингдек, Сьюзан мамлакат тарихида штаб бошлиғи бўлган илк аёллиги ҳам таъкидланган.
“Сьюзан ақлли, инновацион ва ҳамманинг ҳурматига сазовор. Сьюзан Американи яна буюк қилиш учун тинимсиз ишлашда давом этади. Унинг Қўшма Штатлар тарихидаги биринчи аёл штаб бошлиғи бўлиши муносиб шарафдир. У бизнинг мамлакатимизни ғурурлантиришига шубҳа қилмайман”, дея қўшимча қилган Трамп.
Таъкидланишича, Уайлс Трампга аппарат раҳбари лавозимини эгаллашдан олдин маълум шартларни қўйган — уларнинг энг муҳими президент билан Овал кабинетда кимлар алоқа қила олиши устидан кучлироқ назорат ўрнатиш эди.
Трампнинг биринчи муддатида унинг аппарат раҳбарлари Оқ уйга норасмий маслаҳатчилар, оила аъзолари, дўстлар ва бошқа бегона шахсларнинг президент билан учрашиш учун киришига тўсқинлик қилишга уринган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ флоридалик сенатор Марко Рубио Дональд Трамп даврида АҚШнинг янги давлат котиби бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев