Оқтовда ўз уйида қурол савдосини йўлга қўйган шахс қўлга олинди
Олам
−
26 Октябрь 2019 12531 1 дақиқа
Қурол-яроқ савдоси билан шуғулланиш ўта оғир жиноятлар турига киради. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қуролфурушларга нисбатан оғир жазо тайинланган. Кеча, 25 октябрь куни Қозоғистонда полиция ходимлари Оқтов шаҳрида қурол ва ўқ-дорилар сотувчисини қўлга олди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Маҳаллий қурол сотувчисининг уйидан тинтув пайтида 12 дона қурол ва 1 минг 497 та ўқ-дорилар олиб қўйилди.
Ушбу факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисмига биноан судгача терговларнинг ягона реестрида қайд этилди. Эркак вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда полиция ходимлари суриштирувни бошлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь