Оққўрғонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
Жамият
−
27 Ноябрь 2021
4362Кеча, 26 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фуқаронинг ўғли ва келини яшаш хонадонида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодисани ўрганиш тўғрисидаги қарорида айтиб ўтилган.
Қайд этилишича, “Султонобод” МФЙдаги Ш.Дадабоев номида бўлган хонадонда яшовчи марҳум ўғли Д.Абдуҳакимов ва марҳум келини С.Абдухакимова хонадонда жами 2 нафар фуқаронинг вафот этиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш, шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида комиссия тузилган.
Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича, Оққўрғон туманида эр-хотин ис газдан заҳарланиб вафот этгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси