Оққўрғонда болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди — БП

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим муассасасида 25 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура Матбуот хизмати Оққўрғондаги заҳарланиш бўйича маълумот бериб жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Унга кўра, Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, 12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи  оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир аҳволда эканини маълум қилганди. Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made