Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди
Жамият
−
24 Октябрь 2020 13023 1 дақиқа
Парпиев Анвар Кадирович Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Парпиев Анвар Кадирович 1977 йил 3 октябрда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган.
У 1999 йил ИИВ академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.
“2017-2018 йиллар Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси