Ҳавонинг кескин совиши коронавирусни авж олдирадими?
Саломатлик
−
08 Апрель 2020
18261Аввалроқ, 7-9 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши хабар қилинган эди. Айни вақтда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида совуқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Айри жойларда ёмғир ва қор ёғди, сел келди.
Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳам кун сайин кескин тус олмоқда. Бундан аввал мутахассислар кунларнинг исиши коронавируснинг йўқолиб боришига ижобий таъсир қилишини айтган эди. Об-ҳавонинг бирдан совиб кетиши коронавирус тарқалиши хавфини орттирадими? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
“Ҳақиқатан, ҳаво совуқ бўлса, айниқса -2 дан +10 градусгача бўлган ҳаво ҳароратида вирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олади, уларни ташқи муҳитда бўлиш вақти узаяди. Лекин, агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мулоқот бўлсаям масофани сақлайдиган бўлсак республикамиздаги эпидемик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 534 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 30 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси