Одилхон қори озодликка чиқди
Жамият
−
17:57 12195 2 дақиқа
Суд ҳукми билан жорий йилнинг июль ойида 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Одилхон қори Исмоилов озодликка чиқди. Бу ҳақда унинг яқинлари QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Манбанинг билдиришича, бугун, 12 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида Одилхон Исмоиловга оид иш апелляция тартибида кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан Исмоилов суд залидан озодликка чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, 7 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Одилхон қори Исмоиловга (Жиноят кодексининг 62-моддасига мувофиқ (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) 8 йил муддатга, қолган 6 нафар судланувчига жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
У кўп йиллар давомида Тошкент шаҳридаги бир нечта йирик масжидларда, жумладан, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва "Кўкча" (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида ишлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь