Одамларни хорижга ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида одамларни Жанубий Корея ва Германия давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида А.Ж. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ўқишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро Б.Д.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини айтган. Шундан кейин келишилган пулдан 500 АҚШ доллари ва 2,6 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия фирибгарлик Жанубий Корея ъ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг