Одамларни “калтафаҳм” деган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби ишдан олинди
Жамият
−
07 Октябрь 2021
7897Facebook’даги мунозара вақтида одамларни “калтафаҳм” деган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров ишдан олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълум қилди.
АОКА Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги оммавий мунозара пайтида давлат хизматчисининг мақомига хос бўлмаган тарзда ўз фикрини нотўғри шаклда билдириб, мулоқот маданиятининг умумқабул қилинган меъёрларини бузганини маълум қилди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров Facebook’даги мунозара вақтида: “Мен ўйламаган эдим одамлар бунчалик калтафаҳм деб. Мен тарқатган хабар ўқимишли инсон учун оддий ҳол, (тупой) ёки ўзидан (тупой) ясаб олган калтафаҳмлар учун буни тушуниш қийин”, дея ёзиб қолдирганди.
Хабарда Агентлик барча матбуот котибларини сўзга масъулиятли бўлиш, ўз вазифаларига жиддий ёндашиш, шунингдек, аҳоли сўровларига тезкорлик билан жавоб беришга чақиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь