3 та энг “қўрқинчли” давлат номи маълум бўлди
Бу қизиқ
−
09 Июль 71031 2 дақиқа
Pew Research Center томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, дунё мамлакатлари орасида энг кўп таҳдид солувчи деб топилган давлатлар учлигига Хитой, Россия ва АҚШ кирди. Ташкилот бу ҳақдаги тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, сўнгги йилларда глобал сиёсий ўзгаришлар фонида кўплаб мамлакатларда иттифоқчилар ва душманлар ҳақидаги қарашлар сезиларли даражада ўзгарган. Сўровда иштирок этган турли мамлакат фуқаролари энг кўп таҳдид солувчи давлатлар сифатида Россия, АҚШ ва Хитойни тилга олган. Шу билан бирга, АҚШ кўплаб давлатларда энг яқин иттифоқчи сифатида ҳам қайд этилган.
Pew Research Center таҳлил маркази мутахассислари респондентлардан қайси давлатни энг муҳим иттифоқчи, қайси бирини эса мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билишини сўраган. Сўровда Россия ва Украина иштирок этмаган, бироқ 25 мамлакатдан 32 минг кишининг фикри ўрганилган. Қайд этилишича, одамларнинг таҳдид ҳақидаги қараши кўпинча уларнинг географик жойлашувига боғлиқ.
Масалан, Европанинг 10 та давлатидан 8 тасида респондентлар Россияни ўз мамлакати учун энг асосий таҳдид деб атаган. Жумладан, Польшада 81 фоиз, Швецияда 77 фоиз, Германияда 59 фоиз, Нидерландияда эса 57 фоиз респондент Россияни таҳдид деб кўрмоқда.
Испанияда (НАТО аъзоси) аҳолининг бирдек улуши АҚШ ва Россияни хавф сифатида кўрсатган. Грецияда эса атиги 3 фоиз респондент Россияни асосий таҳдид деб билган, аксарият (74 фоиз) эса қўшни Туркияни таҳдид деб ҳисоблаган.
Бошқа томондан, АҚШга қўшни ёки яқин бўлган мамлакатлар кўпроқ уни хавф деб билади. Жумладан, Мексикада 68 фоиз, Канадада 59 фоиз, Бразилияда ва Аргентинада эса 24 фоиз аҳоли АҚШни биринчи рақамли таҳдид сифатида тилга олган.
Live
Барчаси