Одамда коронавирус борлигини аниқлаш учун ташхис қандай қўйилади?
Саломатлик
−
28 Март 2020
17943Коронавирусга оид турли маълумотларни олиш, инфекция ҳақида батафсил билиш бугуннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳар бир киши, аввало, ўз саломатлиги учун ўзи масъулдир. Қуйида коронавирусни аниқлаш учун ташхис қандай қўйилиши ҳақида сўз боради.
Тест-тизим
Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга. Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Аломатлар
Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқилиши, ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.
Асоратлар
Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади. Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.
Ташхис
Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь