Одам жасадларини сотган “морг” бошлиғи ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
07 Февраль 26996 1 дақиқа
Кеча, 6 февраль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Александровская касалхонаси ўликхона бошлиғи Андрей Каветский қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
У марҳумларнинг жасадларини ва тана қисмларини ноқонуний равишда хусусий компанияга сотганликда гумон қилинмоқда.
Терговга кўра, Каветский ойига тахминан 500 минг рубль пора эвазига “Анабиоз” компаниясига жасад ва биоматериалларни тақдим этиб келган. Компания асосчиси Станислав Маслов ҳам аввалроқ ҳибсга олинган эди.
Терговчилар биоматериаллар косметология, стоматология ва жарроҳлик амалёти учун намуна сифатида қўлланилганини аниқлашган. Маълумотларга кўра, жасадлар кўп ҳолларда қариндошлари бўлмаган шахсларга тегишли экани қайд этилган. Гумонланувчилар камида 4 апрелга қадар қамоқда сақланиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой олимлари дунёда илк бор инсонга чўчқанинг ўпкасини кўчириб ўтказганди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль