Одам савдоси қурбони бўлган қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани очиқланди
Жамият
−
26 Июль 2023
3813Одам савдоси қурбони бўлган қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани очиқланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, чет элда қийин вазиятларда қолган, масалан, одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолган ва бошқа мураккаб ҳолатга тушиб қолган 523 нафар фуқаро ватанга қайтарилган. Шундан 113 нафари вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилган. Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига эса шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилган.
"Январь–июнь ойларида Жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 60 528 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 18 259 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналарга келган. Барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, улар бўйича ўз вақтида тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди", дейилади хабарда.
Ўтган олти ой мобайнида 60 744 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган бўлса, шундан 32 477 таси электрон тарзда расмийлаштирилган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси