Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик Остонада қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
18 Апрель
4801Қозоғистоннинг пойтахти Остонада полиция 10 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Остона шаҳар полиция бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, полиция ходимлари халқаро қидирувда бўлган жиноятчини қўлга олган.
“Ўзбекистон Республикасининг 42 ёшли фуқароси 10 йилдан буён одам савдоси билан шуғулланиб, қидирувда бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда эркак вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.