Ёлғиз юрма, ўқима, ишлама, энди эса... “Толибон”дан аёлларга янги тақиқ

Олам

image

“Толибон” томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукуматида эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш учун масъул вазирлик Парвон вилоятидаги аёллар сартарошхоналарига, жумладан, косметика воситаларидан фойдаланишга бир қанча чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Hasht-e Subh” газетаси хабар берди.

“Маънавий таназзулга “олиб келадиган” бўянишдан фойдаланмаслик керак”, дейилади “Толибон”нинг эълон қилинган буйруғида.

Ҳужжатда аёллар сартарошлари Ислом қонунларини ҳисобга олишлари шартлиги тушунтирилган. Шунингдек, аёллар сартарошхоналарига биноларни таҳорат учун жойлар билан жиҳозлаш буюрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” эркак тикувчиларга аёллар учун кийим тикишни тақиқлаганди.

2021 йил август ойида ҳокимиятга келганидан бери “Толибон” мунтазам равишда аёлларга нисбатан кўпроқ тақиқлар киритди. Уларга парклар, спорт заллари ва ҳаммомларга бориш тақиқланди. Асосий чекловлар ўрта мактабларда ва университетларда ўқишни тақиқлаш билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон тақиқ аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг