Обамеянг коронавирусни оғир асоратда ўтказмоқда

Спорт

image

“Арсенал”нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгда коронавирус оғир асоратда ўтмоқда, у юраги билан боғлиқ муаммолардан азият чекяпти. Бу ҳақда Габон футбол федерациясининг Twitter саҳифасида хабар берилди.

Обамеянг Африка футбол конфедерациясининг қарори туфайли қитъа мусобақасида майдонга тушгани йўқ. Текширув натижасида унда юраги билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Африка Миллатлар кубоги старт олиши арафасида Обамеянг ва Марио Лемина муҳим халқаро турнир арафасида бепарволик сабаб футбол жамоатчилиги томонидан жиддий танқидга учраган эди. Иккала футболчи ҳам Габон терма жамоасининг асосий ўйинчилари ҳисобланади.

Маълумот учун, Габон Африка миллатлар кубогининг 2-туридан сўнг, “С” гуруҳида 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги турда гуруҳ пешқадами Марокаш билан баҳс олиб боради. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Обамеянг Коронавирус CAF Габон

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг