Дубайдан қайтган Обамеянгда коронавирус аниқланди
Спорт
−
06 Январь 2022 3010 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Обамеянг бир кун аввал Дубайдаги базмлардан бирида иштирок этган. Унда Габон терма жамоасининг яна бир футболчиси, ҳозирда “Ницца”да ўйнаётган Марио Лемина ҳам қатнашган. Ҳозирда ҳар икки футболчига COVID-19 ташхиси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Африка Миллатлар кубоги старт олади. Обамеянг ва Лемина муҳим халқаро турнир арафасида ўзларининг бепарволиклари сабаб футбол жамоатчилиги томонидан жиддий танқидга учради. Иккала футболчи ҳам Габон терма жамоасининг асосий ўйинчилари ҳисобланади, аммо 10 январь куни бўлиб ўтадиган биринчи ўйинда ўз жамоасига ёрдам бера олишмайди.
Маълумот учун, Обамеянг интизомни бузгани учун “Арсенал”да сардорлик боғичидан маҳрум қилинган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь