Обама Байденнинг иккинчи муддатга сайланишига ёрдам бермоқчи

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Барак Обама амалдаги Президент Жо Байденнинг иккинчи муддатга сайланишига кўмаклашишга ваъда берди. Бу ҳақда “The Washington Post” манбаларига таяниб хабар берди

Қайд этилишича, Обама ва Байден ўртасидаги учрашув жорий йилнинг июнь ойи охирида Оқ уйда бўлиб ўтган. Унда Барак Обама Жо Байденни 2024 йилги президентлик сайловларида унинг асосий рақиби Дональд Трамп тарафдорлари томонидан юқори даражада қўллаб-қувватланишидан огоҳлантирган. 

Обаманинг фикрича, Трамп сайловларда демократлар ўйлаганидан ҳам жиддийроқ рақибга айланиши мумкин. Собиқ президент иқтидордаги партиядошига Трампнинг кучли сиёсий мавқеидан хавотирда эканини маълум қилган. Шунингдек, у Байденга қўлидан келган барча ёрдамни аямасликка ваъда берган. 

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови келаси йилнинг 5 ноябрида ўтказилиши белгиланган. Сайловда Демократлар партиясидан Жо Байден, Республикачилардан эса Дональд Трамп қатнашади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Дональд Трамп учта жиноий иш бўйича 78 та айблов билан 561 йиллик қамоқ жазоси хавфи остида бўлиб турибди. Аммо таҳлилчилар унинг қамалишига ишонмаяпти. Аксинча, қўйилган айбловлар сайлов олдидан собиқ президентнинг машҳурлигини янада ошириб, унинг фойдасига ишлаши таъкидланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Обама Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made