Оҳангаронда “дарахткуш”лар табиатга 1,5 млрд зарар етказди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятинг Оҳангарон туманида 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ошиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ғайриқонуний тарзда кесилгани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирда Оҳангарон туманининг “Қорасувёқа” маҳалла ҳудудида “Ф.А.Б.” фермер хўжалиги томонидан 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ошиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ғайриқонуний тарзда кесилгани ҳамда  илдиз қисми билан қўпориб кўмиб ташлангани маълум бўлган. 

Ўрганиш давомида 59 туп дарахтнинг илдиз қисми аниқланиб, тегишли тартибда ҳудудга илдиз қисмлари йўқ қилиб юборилмаслиги учун фаоллар жалб қилиниб, навбатчилик ишлари олиб борилган.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига кўра, табиатга 1 миллиард 463 миллион 12 минг сўм зарар етказилгани аниқланган.

Маълумот учун, қарорга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар миқдори икки бараварга оширилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳоза қилиш органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Оҳангарон дарахткушлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг