Оҳангаронда болалар ҳаққини ўмарган боғча мудираси ушланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2024 9635 1 дақиқа
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилгани ҳақида видеолар тарқалди. Ушбу ҳолатга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 22 октябрь куни содир этилган. Шу куннинг ўзида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш олиб борилган. Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назоратга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Пешку туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасида 150 нафар бола учун тайёрланаётган овқатдан 300 грамм гўшт чиққан эди. Шундан сўнг, боғча мудираси ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март