Бухородаги боғчада 150 боланинг овқатига 300 грамм гўшт солингани аниқланди
Жамият
−
13 Июль
6352Ижтимоий тармоқда Бухоро вилоятидаги боғчаларнинг бирида туман ҳокими 150 нафар боланинг овқатидан 300 грамм гўшт топгани ҳақида видеотасвирлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова билан боғланди.
Маълум бўлишича, Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги 14-МТТни ўрганиш учун борган. Видеода ҳоким боғча ошхонасига кириб, пиширилаётган овқатлар ичидаги гўштни тарозига торттириб кўргани акс этган. Гўшт 300 грамм чиққан. Кўринишича, бу 151 нафар тарбияланувчи учун тайёрланган иккинчи овқатга солинган гўшт.
“Мана бу 14 боғчада 168 нафар бола рўйхатда туради. 151 нафар болага пиширилаётган иккинчи овқат. Макарон кабобнинг ичидаги барча гўштлар олинди. Олиб тарозига тортилса, 300 грамм гўшт чиқди. Мана, 300 грамм гўшт солинган. Мана қаҳрамонларимиз, ҳамшира, ошпаз ва боғча мудираси ўринбосари”, деган ҳоким видеода.
Вазирлик матбуот котибига кўра, 10 июль куни туман ҳокими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ижтимоий объектлар фаолияти ўрганилган. Жараёнда тумандаги 14-МТТ фаолияти билан танишилган. Ошхонада биринчи овқат ҳам пиширилаётган бўлиб, унга 5,85 кг гўшт маҳсулоти, иккинчи овқатга 300 грамм гўшт солингани аниқланган.
Шу билан бирга, боғча мудираси ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
LiveБарчаси