Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
12 июн 2019 6718 1 дақиқа
Бугун, 12 июнь куни Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўктам Мингбоевич Турсунов бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Абдувоҳид Тўхтабоевич Турдибоев бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Сессияда Тошкент вилояти раҳбари Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр