NYT: Трамп 10 йилдан бери умуман солиқ тўламаган
Олам
−
28 Сентябрь 2020
9768АҚШ Президенти Дональд Трамп сўнгги 15 йилнинг 10 йилида умуман солиқ тўламагани маълум бўлди. Миллиардернинг солиқ декларациясини қўлга киритиб, уни таҳлил қилиб чиққан “The New York Times” нашри журналистлари шуни аниқлаган.
Трамп 2016 ва 2017 йилда атиги 750 доллар федерал солиқ тўлаган. Ваҳоланки, у ва унинг компанияси Панамада 15 598 доллар, Ҳиндистонда 145 400 доллар ва Филиппинда 156 824 доллар солиқ тўлаган.
У бундай узоқ вақт давомида солиқ тўламай келишига, ҳисоботларда ишлаб топган пулларидан кўра кўпроқ йўқотганини айтиб келгани сабаб бўлган.
Солиқ ҳисоботларида топганидан кўра кўпроқ зарар кўрсатиб келган. Масалан, уни кўп ҳолатларда у уйидан бу уйига ташиган самолёти харажатларини тадбиркорлик харажатлари сифатида кўрсатган, парикмахер, яъни соч турмаклаши харажатлари 70 минг доллардан зиёд бўлиб, уни ҳам бизнес харажати сифатида кўрсатган.
Нашр Трамп бошлаган сайдов кампанияси ҳам моддий томондан танг аҳволда эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, Трамп қаршисида Солиқ хизмати билан 10 йиллик аудиторлик жанги ҳам бор. Гап шундаки, миллиардер катта зарар кўрганини айтиб, 72,9 миллион доллар солиқни қайтариб олган. Агар унинг зарар кўргани уйдирма бўлиб чиқса, Трамп 100 млн доллар тўлаши керак бўлади.
Қиёслаш учун: AҚШда мактаб ўқитувчиси йилига ўртача 7200 доллар, ўт-ўчирувчилар 5200 доллар ва ҳамширалар 10000 доллар федерал даромад солиғи тўлайдилар. Ёки, 2017 йилда, мамлакат бўйича ўртача солиқ тўловчи 12 000 доллар даромад солиғини тўлаган.
LiveБарчаси