Нуриддинов ва Жўраев қатнашадиган Жаҳон чемпионати бошланди
Спорт
−
06 Декабрь 2022
8102Колумбия пойтахти Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари старт олди. Мундиалда 93 давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар атлет билан қатнашади. -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов жароҳатидан тиклана олмагани боис терма жамоанинг якуний таркибидан ўрин олмади.
ЖЧда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
-67 кг: Адҳамжон Эргашев ("А" гуруҳи);
-67 кг: Достон Ёқубов ("А" гуруҳи);
-81 кг: Оғабек Тўхтаев ("Б" гуруҳи);
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров ("А" гуруҳи);
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов ("В" гуруҳи);
-109 кг: Руслан Нуриддинов ("А" гуруҳи);
+109 кг: Акбар Жўраев ("А" гуруҳи);
-55 кг: Нигора Абдуллаева ("А" гуруҳи);
-81 кг: Ригина Адашбоева ("Б" гуруҳи);
-87 кг: Турсуной Жабборова ("А" гуруҳи).
Ўзбекистон вакилларининг дастлабки чиқишлари 8 декабрь кунига тўғри келади. Аёллар ўртасида -55 кгда Нигора Абдуллаева мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Олимпиада чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев 16-17 декабрь кунлари турнирда ўз юришини бошлайди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь